DEHQON BOZORLARINING SANITAR HOLATI O‘RGANILDI
Пойтахтимизда аҳоли кўп истеъмол қиладиган маҳсулотлардан бири гўшт ва гўшт маҳсулотларидир.
Юнусобод туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи З.З.Қодиров, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда Юнусобод деҳқон бозорининг санитар ҳолатини ўрганди.
-Гўштларнинг сифати, истеъмолга яроқли ёки яроқсизлиги бўйича кунлик текширувлар олиб борамиз, –дейди туман СЭОЖМ раҳбари З.З.Қодиров.- Туманимиздаги барча бозорлардаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб, сотувга чиқарилади. Бир сўз билан айтганда, бозорларимизда сотилаётган гўштлар сифати доим назоратда.
Ўрганиш мобайнида деҳқон бозорида гўшт маҳсулотларини теширувдан ўтказилган малумотномаси ва сақлаш қоидалари кўздан кечирилди. Бозор маъмуриятига гўшт маҳсулотларини лабаратория текширувидан кунлик ўтказиш, сифатига эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
O'zbekcha
Русский
English